Ҳашар – миллий анъаналар ва ҳамжиҳатлик ифодаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Янгиер маҳалласида жойлашган “Хўжа Сайид” қабристони нафақат мазкур ҳудуд, балки Ёғду ва Бўстон маҳаллалари аҳолиси учун ҳам хизмат кўрсатаётган муқаддас қадамжолардан бири ҳисобланади.
Ҳудудда Бўстон маҳалласи фуқаролари ташаббуси билан кенг кўламли ҳашар ишлари ташкил этилди. Унда маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этиб, қабристонни ободонлаштириш ишларига ҳисса қўшди.
Ҳашар давомида ҳудуд тозаланди, чиқиндилар олиб чиқилди, йўлаклар тартибга келтирилди, дарахт ва буталар парвариш қилинди. Натижада ҳудуднинг санитар ҳолати яхшиланди.
[gallery-28484]
Шунингдек, тадбир давомида саховатпеша фуқаролар томонидан эҳсон тадбирлари уюштирилиб, иштирокчилар ва зиёратчилар учун дастурхон ёзилди. Бу халқимизга хос бағрикенглик ва ҳамжиҳатликнинг амалий ифодаси бўлди.
Бундай эзгу ишлар ҳудудларни обод этиш баробарида жамиятда меҳр-оқибат ва бирдамлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА