Ҳарбий прокуратура боғ барпо этди
Сирдарёда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбирлар амалга ошириляпти. Гулистон ҳарбий прокурори Фаррух Жумаев ташаббуси билан Сирдарё туманидаги ҳарбий қисмда "Гулистон ҳарбий прокуратураси боғи" ташкил этилди. Ҳарбий хизматчилар ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар қисм ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширди.
Бунда ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган дарахт кўчатлари ва қаламчалари танланиб, уларнинг ривожи учун зарур агротехник тадбирлар ҳам бажарилди.


Мазкур тадбирга 30 нафардан ортиқ шахсий таркиб жалб этилган ҳолда 600 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчати, 2600 дан ортиқ қаламча экилди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири