Ҳалоллик – давлат хизматининг асоси
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали билан ҳамкорликда “Ҳалоллик – давлат хизматининг асоси” мавзуида семинар бўлиб ўтди.
Тадбир давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш ва ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида ташкил этилди.


Семинарда давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи тўғрисидаги маърузалар тингланди.


Семинар сўнгида давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА