Гросси: Запорожье АЭС бутунлай ёпилиши мумкин
МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гроссининг сўзларига кўра, Запорожье АЭС бир ҳафтадан ошдики, ташқи қувватдан узилган ҳолда ядровий хавфсизлик ва ҳимоя вазифасини бажариш учун зарур манбани таъминлаш учун фавқулодда дизель-генератордан фойдаланмоқда.
Мулозимнинг сўзларига кўра, 20 август куни жанговар ҳаракат натижасида мажмуанинг ягона электр узатиш линияси – “Феросплавная-1” билан ҳам алоқа узилган.
Тузилма раҳбари Агентлик иншоот дизель ёнилғисидан узоқ вақт давомида фойдаланиш қобилиятини диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади.
– Яқин келажакда ташқи қувват ёки қўшимча дизель ёнилғиси таъминоти тикланмаса, станция тахминан ўн кун ичида тўлиқ электрдан узилиши мумкин, – дея таъкидлаган Гросси.
С.Раҳимов, ЎзА