Гросси: БМТ аста-секин сўниб боряпти
БМТ борган сари ўз аҳамиятини йўқотиб, аста-секин ўлиб боряпти, деди ушбу ташкилот раҳбари лавозимига номзодлардан бири, МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси.
– Мен БМТ тез орада барҳам топишини кўрмаяпман, бу ҳолатни аста-секин юз берадиган ҳалокат, деб аташни афзал кўрган бўлардим, – дея таъкидлади Гросси. – Тузилма аҳамиятини йўқотмоқда, инқироз ёки давлатлар ўртасидаги урушларни ҳал қилишга сезиларли ҳисса қўша олмаяпти.
Шунингдек, мулозим ташкилотнинг ижтимоий дастурлар ва иқлим ўзгариши каби соҳалардаги “ачинарли фаолияти”дан умидсизлик ҳиссини туйганига урғу берган.
С.Раҳимов, ЎзА