Ғолиблар терма жамоа сафида (+видео)
Жиззах шаҳрида енгил атлетика бўйича “U-16” ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 16 ёшгача бўлган 390 нафардан ортиқ ўғил ва қиз болалар мусобақаларда иштирок этди.
Ўғил ва қиз болалар енгил атлетиканинг 60, 100, 200, 400, 800, 1500, 3 минг метрга югуриш, худди шу масофаларга ғовлар оша югуриш, узунликка сакраш, уч ҳатлаб сакраш, баландликка сакраш, эстафета, беш кураш, ядро улоқтириш каби турлари бўйича ўзаро баҳслашди.
– Ўн олти ёш тоифасидаги ўғил ва қиз болалар ўртасида мамлакат чемпионати ниҳоясига етди, – дейди мусобақа бош ҳаками, миллий тоифадаги ҳакам Алишер Толибов. – Мусобақалар юқори савияда ташкил этилган ва улар жуда ҳам қизиқарли, кескин ва муросасиз кечди.
[gallery-16351]
2025 йилда Тошкент шаҳрида 2008 йилда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида спортнинг енгил атлетика турлари бўйича Осиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабдан ҳам ушбу мусобақалар жуда қизиқарли ўтди. Чунки, ғолиб ва совриндорлардан терма жамоа шакллантирилади ва эртага улар Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/TF4Vs90RQ5M" title="G‘oliblar terma jamoa safida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг медал, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео),
ЎзА мухбирлари