Ғиждувонда тиббий кўрик
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Гаждумак” маҳалла фуқаролар йиғини 62-сон оилавий поликлиникада аҳоли учун тиббий кўрик ўтказилди.
Аҳоли вакиллари хирург, кардиохирург, қон-томир хирурги, гинеколог, травматолог, нейрохирург, лор, болалар хирурги, болалар реаниматологи, кардиолог, невролог, терапевт, педиатр, уролог, офтальмолог, токсиколог каби мутахассислар томонидан кўрикдан ўтди.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмаси “Emergency department” бўлими фаолияти билан ҳам яқиндан танишди ва уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Гуруҳ мутахассислари мазкур бўлим фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси билан танишди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали билан узвийлик ва ўзаро алоқа олиб бориш, туман мутахассисларини тажриба орттиришига кўмаклашиш, беморларга тиббий ёрдам стандартларига мувофиқ маслаҳат ва диагностика, даволашни амалга ошириш борасидаги ишлар кўриб чиқилди.

– Тиббий кўрик натижасига кўра, аҳолининг 67 тасида терапевтик, 128 тасида хирургик, 45 тасида гинекологик, 35 тасида неврологик, 35 лор, 22 кўз касалликлар патологияси бўлган касаллик турлари аниқланди. 31 та болаларда касалликлар мавжудлиги аниқланиб, уларни соғломлаштириш режаси тузилди. Касалликлар сараланиб соғломлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Бугунги кунда тиббий кўрик жараёнида 8 нафар беморда юқори технологик кам инвазив операцияларга муҳтожлик аниқланди, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори муовини Ф.Ҳайдаров.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири