Германия элчиси билан учрашув
2017 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди.
2017 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди, дея хабар беради вазирликнинг расмий сайти.Элчи ишонч ёрлиқларининг нусхаларини тақдим этди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги алоқалар ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги муносабатлар ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ноябр ойида Германияга ташрифи муддати ва дастури, турли даражалардаги бўлажак бошқа икки томонлама алоқалар жадвали юзасидан фикр алмашилди.