Гандболчи қизларимиз Болгарияда халқаро мусобақада қатнашмоқда
Болгарияда U-17 ҳамда U-19 аёллар жамоалари ўртасида гандбол бўйича ўтказилаётган Халқаро гандбол федерацияси кубогида (IHF Trofhi women) Ўзбекистон U-17 ҳамда U-19 қизлар терма жамоалари иштирок этмоқда.
IHF Trofhi women мусобақасининг U-17 тоифасида ҳамюртларимиз Болгария, Канада, Гвинея ва Венесуэла жамоалари билан куч синашаётган бўлса, Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси Болгария, Канада, Колумбия ҳамда Гвинея термаларига қарши ҳаракатланмоқда.

Кеча халқаро турнирнинг илк кунида U-17 жамоамиз Канада жамоасига қарши майдонга тушди. Кескин ва муросасиз кечган ўйинда ҳамюртларимиз 38:31 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон U-19 жамоаси эса дастлабки кунги баҳсда Канада жамоасига 39:31 кўринишида имкониятни бой берди.

Бугун, 9 апрель куни U-19 қизлар жамоамиз иккинчи учрашувда гвинеяликлар, U-17 жамоамиз эса канадалик тенгқурлари билан куч синашади.
IHF Trofhi women халқаро мусобақаси 11 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА