Фирибгарнинг мақсади амалга ошмади
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ЖҚБ ва Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 28 март куни тадбир ўтказилди.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Дунг Қовчин қишлоғида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро Б.А. фуқаро М.М.ни алдаб, унинг қизи фуқаро М.Ж.ни Тожикистон Республикасидаги таълим муассасасидан Бухоро муҳандислик-технологиялар институтига таълим олишга кўчириб беришни ваъда қилади. Шу куни тахминан соат 15:20 ларда Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида жойлашган “Бухоро савдо мажмуаси” биносида кимёвий ишлов берилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Б.А.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА