Фирдавсбек ва Шоҳсанамхон финалга йўл олди
Паралимпия ўйинларининг пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди.
Қувонарлиси, ҳамюртимиз Фирдавсбек Мусабеков 1:06.42 дақиқа вақт билан 2-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасига эга бўлди.
Шунингдек, пара сузиш бўйича аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича саралаш баҳсларида 2 нафар ҳамюртимиз – Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова иштирок этди.
Унда Ш.Тошпўлатова 1:21.60 дақиқа вақт билан 4-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасига эга бўлди. Афсуски, 1:28.12 дақиқа вақт сарфлаган Н.Мирзоҳидова маррага 7-ўринда етиб келди ва саралашдан ўта олмади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 15:00 дан сўнг бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА