FIFA президенти Жанни Инфантино билан учрашув ўтказилди
Мексиканинг “Ацтека” стадионида Ўзбекистон ва Колумбия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин жараёнида Ўзбекистон расмийлари FIFA президенти Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди.
Самимий кечган суҳбат давомида жаноб Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги тарихий дебюти билан қутлади ва келгуси ўйинларда омад тилади.
Ўз навбатида, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти FIFA президентига чемпионат ўйинларини ўтказиш, унинг ташкилий ишларини юқори даражада олиб боришда омад тилаб, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё футболи ривожи учун муҳим аҳамият касб этишини билдирди.
Т. Рўзиев,
ЎзА