FIFA Жаҳон чемпионати пайти Эроннинг инқилобдан олдинги байроғини тақиқлайди
Халқаро футбол уюшмалари федерацияси яна бир бор мухлисларга Жаҳон чемпионати ўйинларига инқилобдан олдинги Эрон рамзи туширилган байроқ ёки кийим олиб киришни тақиқламоқчи, деб хабар тарқатди “The Athletic” нашри.
Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи икки ўйинини Лос-Анжелес яқинидаги “SoFi Stadium”да, яна бир баҳсни Сиэтлда ўтказади.
Эрон диаспораси аъзолари инқилобдан олдинги байроқдан ўзига хослик ва норозилик рамзи сифатида ҳамон фойдаланиб келмоқда. Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам эронлик айрим мухлислар жамоанинг Англия, Уэльс ва АҚШга қарши гуруҳ босқичидаги ўйинлари чоғида стадионга мамлакатнинг инқилобий байроғини олиб кирган. Фақат ўшанда ишқибозларга Ислом Республикаси режими танқид қилинган ёзув билан киришга рухсат берилмаганди.
Аввалроқ Эрон футбол федерацияси 2026 йилги мундиалга боришини тасдиқлади ва ФИФАга иштирокни кафолатловчи талаблар рўйхатини юборди. Улар орасида “Эрон байроғига ҳурмат” ҳам эслатилган.
С.Раҳимов, ЎзА