ФИДЕ рейтинги: Шамсиддин Воҳидов ўтган ойнинг энг омадли шахматчиларидан бири
Халқаро шахмат федерацияси 2026 йил июнь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди.
Ўтган ойлар давомида ташкил этилган “Norway Chess”, “Asian Individual Chess Championship”, аёллар ўртасидаги “European Chess Championship”, “UzChess Cup” ва “French Team Finals” мусобақаларида шахматчилар қайд этилган натижалар асосида янгиланган ФИДE рейтингида ҳамюртларимиз муносиб ўринларни эгаллади.

Хусусан, маҳоратли шахматчиларимиз Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Абдусатторов энг кучлилар рўйхатида ТОП-10дан жой олди.

Июнь ойида "UzChess Cup Masters” мусобақасининг тай-брек баҳсида қатнашиб, 18 очко жамғарган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов ўтган ойнинг энг омадли шахматчиларидан бири сифатида эътироф этилди.
Т. Рўзиев, ЎзА