Федерация инсофга чақиради: колбасаларнинг ичидан нималар чиқаяпти?
Ҳозирги кунда юртимизда турли соҳаларда ишлаб чиқариш фаолияти кенг ривожланмоқда.
Ҳозирги кунда юртимизда турли соҳаларда ишлаб чиқариш фаолияти кенг ривожланмоқда. Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларининг турли-туманлиги кўзни қувнатади.
Қай бирини танлашга иккиланиб қолади одам. Аммо, бир қарашда маҳсулотнинг сифат даражасини аниқлаб олиш жуда мушкул ҳолат. Барча корхоналар ҳам маҳсулотнинг сифатига бирдек жон куйдиравермайди.
Бунга биргина мисол қилиб, яқинда “GOLD” докторская номи остида ишлаб чиқарилаётган колбасанинг ичидан таъбни хира қилувчи қоғоз чиққани одамни сергаклантириб қўяди.
Ахир бу каби эътиборсизлик одамларнинг соғлиғига жиддий зарар келтириши ҳеч гап эмас-ку! Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барчамиз бирдек курашмоғимиз керак.
Ишлаб чиқарувчиларни эса инсофга чорлаб қоламиз. Агарда сиз ҳам шундай вазиятга тушсангиз, Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишон телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки ёзма равишда ариза беришингиз мумкин.
Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси