ФАО Бош директори билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Цуй Дунъюй билан учрашди.
Видеоконференцалоқа шаклида кечган мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги даражаси ва ривожланиш суръати юқори баҳоланди. 2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистон раислигида онлайн режимда бўлиб ўтган Европа ва Марказий Осиё минтақавий конференциясининг 32-йиғилиши натижалари ва тавсияларини бажариш механизми муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва диверсификациялаш, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳамкорлик устувор аҳамият касб этиши таъкидланди.
2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Европа минтақавий конференциясида раислигини самарали амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги халқаро ҳамда минтақавий ташаббусларда мамлакатимиз иштирокини фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув доирасида Цуй Дунъюйга Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ минтақаларини, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишонини топширишга бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.
Музокарада АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм иштирок этди.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати