Эшонқулов Эрали Шерали ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Мультиспектрал сунъий йўлдош тасвирларининг фазовий ўлчамларини ошириш алгоритмлари” мавзусида
Эшонқулов Эрали Шерали ўғлининг 05.01.03 -“Информатиканинг назарий асослари” ихтисослиги бўйича “Мультиспектрал сунъий йўлдош тасвирларининг фазовий ўлчамларини ошириш алгоритмлари” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.09.06 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 8 май куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Тел.: (99866) 239-11-40
e-mail: devonxona@samdu.uz