Энг яхши китобхонлар аниқланди
Навоий вилоятида Ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини янада ошириш ҳамда фаол китобхонлар сафини кенгайтириш мақсадида “Энг яхши китобхон ходима” кўрик танлови ўтказилди.

Унда иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони”, “Буюк мутафаккир ва адиб” шартлари бўйича беллашди.

Муросасиз кечган баҳсларда 1-ўринга Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси терговчиси Феруза Султонова лойиқ деб топилди. Энди у жорий йилнинг 27-28-февраль кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар II Республика форуми доирасида ўтказиладиган “Энг яхши китобхон ходима” кўрик-танловида иштирок этади.

Танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА