Энг намунали ҳоким ёрдамчиларига 50 фоизгача устама тўланади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Мутасаддиларга икки ойда ўқув маркази ташкил этиб, хориждан мутахассислар жалб қилиш вазифаси қўйилди.
Ушбу марказда ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлашга ўқитилади.
Вилоят штаблари йил якунида ҳар бир тумандан энг яхши икки нафар ҳоким ёрдамчисини Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юборади.
Энг намунали ҳоким ёрдамчиларига алоҳида малака даражаси берилиб, 50 фоизгача устама тўланади.
Маҳалла банкирларини ҳам шу тартибда ўқитиш ва уларнинг хорижий стажировкасини ташкил этиш топширилди.
Бош прокуратурага банкирлар ва ҳоким ёрдамчиларининг мустақил қарор қабул қилишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга кўмаклашиш вазифаси белгиланди.
ЎзА