Элмира Ҳазратқулова: Бобур шахсиятининг ёрқин жиҳатлари (+видео)
Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.
Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган "Бобурнома" асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди.
Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Бугунги лавҳамизда ЎзФа Темурийлар тарихи давлат музейи катта илмий ходими, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Элмира Ҳазратқулова — буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шахсиятига оид алоҳида маълумотлар билан бўлишадилар
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/imQ43Axky7Q" title="Elmira Hazratqulova: Bobur shaxsiyatining yorqin jihatlari (+video)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА