ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан доимий назоратга олинган.
НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА НАРХ-НАВОЛАР БАРҚАРОР
Навоий шаҳридаги “Саховат” бозори МЧЖга қарашли 10-кичик тумандаги Деҳқон бозорида мунтазам равишда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилган. Шаҳар ишчи гуруҳи томонидан бозордаги нарх-наволар доимий кўздан кечирилиб, сотувчиларга нарх-навони сунъий кўтармаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун Навоий шаҳридаги мазкур деҳқон бозорида картошка 4000 сўмдан, тухум 750 сўмдан, бодринг 6000 сўмдан, қизил лавлаги 3000 сўмдан, пахта ёғи 9000 сўмдан, гўшт 42000 сўмдан ҳамда пиёз 2300 сўмдан харидорларга етказилмоқда.
Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан доимий назоратга олинган.
