Эл бошига иш тушганда
Юртбошимиз ташаббуси билан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида доирасида ташкил этилаётган хайрли ишлар Қашқадарё вилоятида ҳам кенг қулоч ёймоқда.
Хайрли ишлар кўлами ортмоқда
Юртбошимиз ташаббуси билан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида доирасида ташкил этилаётган хайрли ишлар Қашқадарё вилоятида ҳам кенг қулоч ёймоқда.
Саховатли тадбиркор ва ҳомийлар кўмаги билан биргина Қарши шаҳар хайрия ёрдамларини мувофиқлаштириш марказига шу кунга қадар минглаб килограмм ун, картошка, пиёз, макарон, гўшт, ёғ, туз, шакар, турли ширинликлар ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Айни пайтгача 4 минг 463 нафар эҳтиёжманд оила бундай кўмакдан баҳраманд бўлди.
