Эл бошига иш тушганда
БУ СИНОВЛАРНИ МЕҲР-ОҚИБАТ БИЛАН ЕНГАМИЗ
БУ СИНОВЛАРНИ МЕҲР-ОҚИБАТ БИЛАН ЕНГАМИЗ
Халқ демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши депутати, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий маркази Бухоро филиали директори Ғафур Саидов саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда навбатдаги хайрли ишни амалга оширди.
Депутат бошчилигида бир гуруҳ ҳомийлар Бухоро шаҳридаги Ибн Сино, Фурқат, Алишер Навоий, “Дилкушо”, “Гулистон”, “Янгиобод”, Муҳаммад Наршахий, “Янгиобод”, Ғафур Ғулом маҳаллаларида истиқомат қилаётган юздан ортиқ оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва ногиронлиги бўлган кексаларга махсус аравачалар топширдилар.


