Экспертиза тайинлаш масалалари кўриб чиқилди
Хоразм вилоят судида фуқаролик ва иқтисодий судларда экспертиза тайинлаш ва ўтказиш жараёнида учраётган долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят ва туманлараро судлари судьялари, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази вилоят бўлими, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда хусусий баҳолаш ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда суд амалиётида экспертизаларни тайинлашда юзага келаётган муаммолар, баҳолаш ҳисоботларининг ишончлилигини текшириш, суд-қурилиш, хатшунослик ва автотехника экспертизаларининг аҳамияти муҳокама қилинди.
[gallery-29387]
Шунингдек, эксперт хизматлари учун тўловларни олдиндан амалга оширишни йўлга қўйиш, соҳадаги ҳамкорликни кучайтириш ва ҳуқуқий тушунтириш ишларини мунтазам ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Семинар якунида экспертиза тайинлаш жараёнларида қонун талабларига қатъий риоя этиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат),
ЎзА мухбири