Экология назоратчилари рағбатлантирилади (+видео)
Ҳукуматнинг 24 февралдаги қарори билан жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатда жамоатчилик экология назорати вакилларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда малака ошириш тартиби белгилаб берилди.
Низомга кўра, 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари экология назоратчиси бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 1 июнга қадар жамоатчилик экология назоратчилигига номзодлар учун мустақил таълим дастурини тайёрлаши керак.
<iframe width="1250" height="703" src="https://www.youtube.com/embed/lpySN7kAb5Q" title="Ekologiya nazoratchilari ragʻbatlantiriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Ҳуқуқбузарликлар аниқланганда ва зарур чоралар кўрилганда экология назоратчиси Экология жамғармасининг пул мукофотлари билан тақдирланади:
* дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни ноқонуний кесиш, ёқиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, нобуд қилиш ёки бошқа жойга қўчириб ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаганлик учун — ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида;
* экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарликлар учун — ҳуқуқбузардан ундирилган жарима суммасининг 15 фоизи миқдорида.
Бунда ушбу қисмнинг 5 фоизи Давлат экологик назорат инспекцияси инспекторини рағбатлантириш учун йўналтирилади.
Жарима суд томонидан бекор қилинган тақдирда, сумманинг 15 фоиз миқдори Экология жамғармаси маблағларидан қопланади.
Бугунги лавҳамизда жамоатчилик экология назоратчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги жамоатчилик билан алоқалари бўлими бош мутахассиси Мурод Нурматов батафсил маълумот беради.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА