ЕИда муҳожирлар сони рекорд даражага етди
"RFBerlin” институти Миграция тадқиқотлари ва таҳлили маркази ҳисоботига кўра, 2025 йилда Европа Иттифоқида мигрантлар сони 64,2 миллионга етган.
Таъкидланишича, 2010 йилда ЕИда тахминан 40 миллион муҳожир бор эди. Сўнгги 15 йил ичида бу кўрсаткич 60 фоиздан ошди.
Чет элда туғилган қарийб 18 миллион киши Германияда яшайди, уларнинг тахминан 72 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар. Испания эса бу масалада энг тез ўсишни намойиш этмоқда. Фақат 2025 йилда мамлакатдаги мигрантлар сони тахминан 700 мингга кўпайиб, 9,5 миллионга етган.
Хорижий аҳоли сони бўйича кейинги ўринларда Франция (8,5 миллион), Италия (6,4 миллион) ва Нидерландия (2,9 миллион) бормоқда.
С.Раҳимов, ЎзА