Дзюдочиларимиз Россияда шоҳсупага кўтарилди
Россиянинг Красноярск ўлкасида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Владимир Гулидов хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир якунига етди.
Ушбу мусобақада Камол Муродов мураббийлигидаги ёшларимиз юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилди. Икки кунлик беллашувларда дзюдочиларимиз 1 та олтин, 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақадаги ягона олтин медални Сабрина Азаматова -52 кг. вазн тоифасида қўлга киритди. У финалда беларуслик Диана Григоренкони таслим этди. Бронза медалларга Нигина Сапарбоева, Мухриддин Маърупов, Зарина Жамолова ва Фазлиддин Рафиқов сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА