Дзюдочиларимиз Қозоғистон турнирида 13 та медални қўлга киритди
Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилган “Aktau Asian Open 2026” халқаро турнирида мамлакатимиз вакиллари 13 та медални қўлга киритди.
7 давлатнинг 182 нафар дзюдочиси иштирок этган халқаро турнирнинг эркаклар ўртасида -100 ва +100 килограмм оғирликдаги беллашувларида терма жамоамиз аъзолари Миржалол Нормўминов ва Муҳаммадали Тангриев чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

Шунингдек, икки йиллик танаффусдан кейин Диёра Келдиёрованинг олтин медалга эга чиқиши, ёш дзюдочиларимиз Фотимахон Турсунбоева, Низомиддинхўжа Тошпўлатов олтин, Шинар Ибраева ва Рамазон Аллабердиев кумуш, Ҳалимажон Қурбонова, Муҳайё Аҳматова, Сарвиноз Ҳусанова, Фарангиз Ҳожиева, Азизбек Авазмуродов, Султонбек Абдушукуров бронза медалга эга чиқиши ўзбек дзюдосининг халқаро майдондаги салобатини яна бир карра намойиш этди.
Умумжамоа ҳисобида 7 та олтин, 6 та кумуш ва 13 та бронза медаль билан Қозоғистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллаган вазиятда, 5 та олтин, 2 та кумуш 6 та бронза медали жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни банд этди. Кучли учликка Озарбайжон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш, 8 та бронза медаль билан якун ясади.
Т.Рўзиев,
ЎзА