Дзюдо: Спорт вазири терма жамоа аъзолари билан учрашди
Шу кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жорий йилнинг сентябрь ойида Японияда бўладиган ёзги Осиё ўйинлари ҳамда октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Озарбайжонда ташкил этиладиган жаҳон чемпионати мусобақаларига тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.
Бугун, 21 август куни спорт вазири Адҳам Икромов Ўзбекистон дзюдо федерацияси спорт мажмуасида нуфузли мусобақалар олди ўтказилаётган ўқув-машғулот жараёнларида иштирок этиб, бевосита мураббийлар ва спортчилар билан суҳбатлашди. Уларнинг кундалик фаолияти, ижтимоий ҳолати, руҳий ва жисмоний юкламалари билан қизиқди.
Мулоқот давомида ёзги Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати беллашувлари “Лос-Анжелес-2028” Олимпиадасига тайёргарликнинг муҳим босқичи экани, шу жиҳатдан, федерация мутасаддиларига ўқув-машғулотлар тизимини белгиланган тартибда ташкил этиш, ҳар бир дзюдочининг жисмоний ва руҳий барқарорлигини таъминлашда зарур бўладиган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш, оилавий масалаларда кўмак бериш борасида зарур кўрсатмаларни айтиб ўтди.
Т.Рўзиев, ЎзА