Дзюдо: Алишер Юсупов жамоаси Европа чемпионлар лигаси ғолиби
Сербия пойтахти Белград шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида ўтказилган “Champions League 2025” турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси ўз клублари сафида муваффақиятли иштирок этди.
Жаҳон дзюдосининг етакчи вакиллари қатнашган мазкур турнирда Қозоғистоннинг "Женис" клуби таркибида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шаҳзодхўжа Шарипов, Шаҳрам Аҳадов ва "Париж-2024" Олимпиадаси совриндори Музаффарбек Тўрабоев ғолиблик учун кураш олиб Шунингдек, яна бир маҳоратли спортчимиз, "Париж-2024" Олимпиадаси совриндори Алишер Юсупов Франциянинг "Пари-Сен-Жермен" клуби сафида ҳаракатланди.

Шиддатли кечган беллашувларда таркибида Алишер Юсупов кураш олиб борган "Пари-Сен-Жермен" жамоаси Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблигига эришди. Ушбу жамоа финалда Сербиянинг "Ред Стар" жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Музаффарбек Тўрабоев, Шаҳрам Аҳадов ва Шаҳзодхўжа Шариповларнинг жамоаси "Женис" клуби Европа Чемпионлар Лигаси бронза медалларига эга чиқди.
Т. Рўзиев, ЎзА