Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан суратлар орқали хабардор қилишда давом этади.
Хитой: Пекин шаҳрида одамлар “От йили”ни нишонлаш маросимида роботлар рақcини томоша қилишяпти.
Фаластин: Исроилнинг икки йиллик ҳужуми даврида кўчирилган фаластинлик болалар Нусайрат шаҳрида автомобиль парчаси устида ўйнаяпти.
Вашингтон, АҚШ: Мелания Трамп 2026 йил 25 март куни Оқ уйда бўлиб ўтган саммитда одамсимон робот билан.
Бразилия: Форум да Агуa аъзоларини олиб кетаётган қайиқ Амазона штати Манаус яқинида нишонланган Жаҳон сув куни рамзий зиёрати пайти Рио Негро ва Солимоэс дарёлари қўшилиш жойидан сузиб ўтмоқда.
Фунабаши, Япония: “Ghost Robotics Vision-60” роботи Нарашино дала майдонида ўтган янги йил ҳарбий машғулотида иштирок этди.
Рим, Италия: Оналарнинг “Ялангоёқ юриш”тинчликка чақириқ акцияси иштирокчилари зўравонликни тўхтатиш, болаларни ҳимоя қилишга ундамоқда.
Хон Юнус, Ғазо сектори: Фаластинликлар хайрия ошхонаси ёнида озиқ-овқат олиш учун тўпланган.
БАА: Дубай шаҳридаги фуқаролик мудофааси иншоотида роботлаштирилган ёнғин ўчириш тизими.
Исроил: Ҳужум сиренаси ракета зарбасидан огоҳлантириши билан оломон бомбапаноҳга яшириняпти.
Барселона, Испания: “Mobile World Congress” (MWC-26) кўргазмасида робот сервер сифатида фаолият кўрсатди ва мувозанатни сақлаш қобилиятини намойиш этди.
Нью-Йорк, АҚШ: Куинс туманидаги Ла-Гуардиа аэропортида ер усти транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган “Air Canada Express” самолёти бўлаги.
Исроил: Тель-Авив шаҳрига йўлланган ракета зарбасидан сўнг машина олов ичида қолди.
Фардона Яхшибоева, ЎзА