Дозорли эпидемиологик назорат тизимининг барқарорлиги – пандемик тайёргарликнинг асоси
Жорий йилнинг 6–8 октябрь кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Пандемик гриппга тайёргарлик кўриш механизми 15 йиллигига бағишланган халқаро йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли тадбирда Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакиллари ҳам қатнашмоқда. Хусусан, Қўмитанинг Эпидемиология ва юқумли касалликлар профилактикаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Фарҳод Қурбонбеков ҳамда Вирусология лабораторияси мудираси Султана Жемилова ушбу анжуманда иштирок этмоқда.
Анжумандан кўзланган асосий мақсад — эпидемиологик назоратни янада кучайтириш, келгусида юзага келиши мумкин бўлган пандемияларга тайёргарлик кўриш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда мазкур соҳада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдан иборат.
Йиғилиш давомида Санитария-эпидемиология қўмитаси мутахассислари «Дозорли эпидемиологик назорат тизимининг барқарорлиги — пандемик тайёргарликнинг асоси» мавзусида махсус маъруза билан қатнашиб, Ўзбекистон тажрибаси ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Моҳигул Қосимова,
ЎзА