Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси давом этмоқда.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.  

Давлатимиз раҳбари жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, иқтисодиётимизда барқарор ўсишни таъминлаб, мана шундай марраларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.  

Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.  

Айниқса, камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидланди.  

Шундай долзарб муаммоларга самарали ечимлар топиб, янгича фаолият олиб бориш Ҳукумат учун жиддий синов бўлиши табиий.  

Бугун Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод ана шу масалаларнинг барчасини ҳисобга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.  

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Долзарб муаммоларга самарали ечимлар топиб, янгича фаолият олиб бориш Ҳукумат учун жиддий синов бўлиши табиий – Президент