Депутатлар пахтакорлар ҳузурида
Кун давомида терилган пахталар тарозидан ўтказилгач, “оқ олтин” хирмони уйилишида кўп ҳисса қўшган теримчиларга депутатлар, партия фаоллари эсдалик совғаларини улашди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демокартик партияси депутатлари ўз ташаббусларига кўра Бухоро вилояти кенгаши фаоллари билан бирга Бухоро туманидаги “Ўктам Иброҳим Тўқли” фермер хўжалиги далаларида пахта йиғим-теримида иштирок этди.
Кун давомида терилган пахталар тарозидан ўтказилгач, “оқ олтин” хирмони уйилишида кўп ҳисса қўшган теримчиларга депутатлар, партия фаоллари эсдалик совғаларини улашди.
– Бугун O’zLiDeP депутатлари жойларда ўз ташаббуслари билан кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда. Шулардан бири сифатида оқликка бурканган пахтазордаги йиғим-терим ишларига кўмаклашишни мисол қилсак бўлади, – дейди туман кенгаши депутати Дилфуза Мустафоева. – Иш жараёнида пахтакорларга яратилган шароитлар ҳам атрофлича ўрганилди. Депутатларнинг ташаббуслари билан терилган пахта оз бўлсада хирмонга қўшилган ҳиссамиз деб биламиз.
Партиянинг жойлардаги депутатлари пахта йиғим-теримида жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Шаҳар ва туманларда ташкил этилган отрядларда меҳнат қилаётган теримчилар холидан хабар олиб, уларга яратилган шароит ҳам ўрганилмоқда.
– Ҳамжиҳатликда меҳнат қилишда ҳикмат кўп, – дейди “Ўктам Иброҳим Тўқли” фермер хўжалиги раҳбари, туман кенгаши депутати Иброҳим Тўқлиев. – Мана бугун тумандаги 15 нафар депутатлар ўз ташаббуслари билан пахтазорга келди. Кун давомида пахта териб, умуммиллий бойлик учун ҳисса қўшишди. Бундан бениҳоя хурсандман. Биз пахтанинг бир мисқолини ҳам нест-нобут қилмай териб олишимиз шарт. Вақт кутиб турмайди. Ана шундай паллада елкадош бўлган партиядошларимга раҳмат айтаман.
Депутатларнинг бундай эзгу ишлари жойларда давом этмоқда.


