Чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Чуст туманида жойлашган “Зарафшон” массивида Хитойнинг “EVERBRIGHT GROUP” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона томонидан амалга оширилаётган чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси билан танишди.
Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Корхона ишга туширилгандан сўнг 180 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида йилига 547 минг тонна маиший чиқинди қайта ишланиб, 35 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Ҳозирда объектда қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда, замонавий техникалар жалб этилган.
[gallery-28305]
Ўрганиш давомида вилоят раҳбари лойиҳани амалга ошириш жараёни, мавжуд муаммо ва масалаларни кўриб чиқиб, ишларни белгиланган муддатларда сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА