Central Asian University Халқаро Олимпиадасида Марказий Осиёдан 1 500 дан ортиқ мактаб ўқувчиси иштирок этди
11–13 июнь кунлари Central Asian University’да илк бор Марказий Осиё мамлакатларининг 9–11-синф ўқувчилари учун физика, математика ва кимё фанлари бўйича халқаро олимпиада ўтказилди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 1500 дан ортиқ ўқувчи қатнашди.

Central Asian University’да тўлиқ ўқиш даври учун 100 фоизгача бўлган таълим грантлари бош соврин сифатида тақдим этилди.

Уч кун давомида иштирокчилар грант кўмагини қўлга киритиш ва университетга махсус шартлар асосида ўқишга кириш ҳуқуқи учун беллашиб, юқори мураккабликдаги олимпиада масалаларини ечдилар. Кўплаб ўқувчилар учун олимпиада университет таълимига максимал даражада яқинлаштирилган шаклда ўз билимларини синаб кўриш учун илк имконият бўлди.

Танлов дастуридан ташқари, иштирокчилар кампуснинг ички ҳаётига шўнғиб, университет лабораториялари ва ўқув хоналарини кўздан кечирдилар, шунингдек, муҳандислик, тиббиёт ва бизнес йўналишларида таълим жараёни қандай йўлга қўйилиши ҳақида тасаввурга эга бўлдилар.

Грантлар 11-синф ўқувчилари ўртасида қуйидагича тақсимланди:
● 1–3-ўринлар — тўлиқ ўқиш даври учун 100% грант;
● 4–6-ўринлар — 50% грант;
● 7–10-ўринлар — 25% грант.
10-синф ўқувчилари учун мактабни битиргач, кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтсалар, грант ютиб олиш имконияти кўзда тутилган. 9-синф ғолиблари эса CАУ “Be Student” тайёрлов дастурида бепул қатнашиш ҳуқуқини ҳамда ўқишга киришда қўшимча имтиёзларни қўлга киритдилар.
Ҳар бир олимпиада фани университетнинг келажакдаги академик йўналишлари билан бевосита боғлиқ эди.
Физика ва математика фанлари муҳандислик, ахборот технологиялари, архитектура ва бизнес соҳаларида таълим олишни режалаштираётган абитуриентларга мўлжалланган. Бу йўналишлар иштирокчилари “Computer Science”, “Biomedical Engineering”, “Industrial Engineering”, “Architecture and Design”, “Accounting and Finance”, “Маркетинг” ва “International Business” дастурлари бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.
Кимё бўйича олимпиада тиббиёт ва стоматология соҳасида фаолият юритишни кўзлаётган мактаб ўқувчилари учун ташкил этилди. Айнан шу билимлар келажакда “Doctor of Medicine” (М.Д.) ва “Doctor of Dental Surgery” (Д.Д.С.) дастурлари бўйича таҳсил оладиган талабаларни тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ғолибларнинг тўлиқ рўйхати ҳаволадаги материалда мавжуд.

11-синф ўқувчилари кимё олимпиадасининг ғолиблари.

11-синф ўқувчилари математика олимпиадасининг ғолиблари.

11-синф ўқувчилари физика олимпиадасининг ғолиблари.
Олимпиаданинг ўтказилиши Central Asian University қабул кампаниясининг янги стратегияси доирасида амалга оширилди. 2026 йилда университет қабул ўринларини 700 тага қисқартириб, энг яхши тайёргарликка эга ва рағбатлантирилган абитуриентларни жалб қилишга эътибор қаратган ҳолда танловни кучайтирди. Шу билан бирга, топширилган аризалар сони қарийб 4000 тага яқинлашди, бу эса деярли барча таълим йўналишларида юқори рақобатни таъминлайди.
Олимпиада иштирокчиларга ўз мутахассислик фанлари бўйича тайёргарлик даражасини баҳолаш ва мактабда олинган билимлар келажакдаги касб билан қанчалик боғлиқлигини яхшироқ тушуниш имконини берди. CАУ таълим моделининг асосида ҳам айнан шу тамойил ётади.
Талабалар биринчи босқичларданоқ муҳандислик ва ИТ-лабораториялари, тиббий симулятсия марказлари, “Fab Lab” архитектура устахонаси ва “Bloomberg Lab”да амалий тажриба орттириб, ўз билимларини реал кейслар, тадқиқот лойиҳалари ва касбий вазифаларда қўллайдилар.
Central Asian University олтита мактабни ўзида бирлаштиради:
- Тиббиёт мактаби;
- Стоматология мактаби;
- Бизнес мактаби;
- Муҳандислик мактаби;
- Архитектура ва дизайн мактаби;
- Меҳмонхона бошқаруви ва туризм мактаби.
Университет инглиз тилида таълим олишни, халқаро таълим стандартларини, академик мобиллик дастурларини, грант имкониятларини ҳамда етакчи компания ва ташкилотлар билан ҳамкорликни таклиф этади.
2026–2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули давом этмоқда.
Сайт: centralasian.uz
Instagram: @cauniversity.official
Telegram: https://t.me/centralasianuni
Қабул комиссияси билан боғланиш: 71 208−12−34.
Email: admission@centralasian.uz
Central Asian University (CAU) ҳақида

2019 йилда Ўзбекистонда асос солинган Central Asian University мамлакатдаги энг жадал ривожланаётган хусусий университетлардан биридир. У тиббиёт, стоматология, бизнес, архитектура ва дизайн, муҳандислик, туризм ва меҳмондўстлик каби талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро таълим дастурларини таклиф этади. Замонавий кампус, халқаро тажрибага эга ўқитувчилар ва амалий таълимга урғу берилиши CAU’ни бутун дунё талабалари учун жозибадор танловга айлантирмоқда.
Central Asian University Round University Ranking 2025 жаҳон рейтингида кучли 1000 таликдан ўрин олган, THE Impact Rankings 2025 рейтингида дебют қилган, Science and Innovation Awards таърифига кўра 2024 йилда Ўзбекистоннинг энг инновацион университети, шунингдек, AD Scientific Index бўйича 2025 йилда Ўзбекистоннинг биринчи ёш университети деб эътироф этилган. Бундан ташқари, CAU QS Stars халқаро баҳолашида 4 юлдузга сазовор бўлиб, Ўзбекистонда бу даражадаги эътирофга эришган ягона хусусий университетга айланди. 2025 йил якунларига кўра, Central Asian University (CAU) Science and Innovation Awards талқини бўйича Энг яхши нодавлат олий таълим муассасаси деб топилди.
CАУ стратегик халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантириб, Германия, Швейсария, АҚШ ва бошқа давлатларнинг университетлари билан қўшма академик ва тадқиқот лойиҳаларини амалга оширмоқда. Инновацион таълим модели ва глобал ҳамкорликка йўналтирилгани туфайли университет минтақада олий таълим соҳасидаги етакчи ўйинчилардан бири сифатидаги ўз мавқейини мустаҳкамлаб бормоқда.