“CAFA U-17 Championship–2026” турнири якунланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий футбол марказида “CAFA U-17 Championship–2026” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Айдер Курбаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мусобақа доирасидаги навбатдаги учрашувини Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказди. Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур турнир ёш футболчиларнинг халқаро тажрибасини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
[gallery-28728]
Учрашув давомида ҳар икки жамоа футболчилари фаол ва ташаббускор ўйин намойиш этди. Шиддатли кечган баҳсда ҳисоб очилмади — 0:0.
Якуний натижаларга кўра, Тожикистон терма жамоаси турнир ғолиби бўлди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА