Бухоролик ишчи-ходимлар кўҳна Хоразмда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг сўлим гўшалари, диққатга сазовор қадамжолари, тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Касаба уюшмалари Федерацияси орқали ҳозирга қадар 1063 нафар саёҳатчининг кўҳна ва ҳамиша навқирон Хоразм шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
[gallery-9399]
Хоразм ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари билан жаҳон сайёҳларини ўзига ром этиб келмоқда. Айни дамда 126 нафар саёҳатчининг Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорликлардан бири азим Ичан қалъа бўйлаб саёҳатлари давом этмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу эзгу тадбир юртдошларимиз ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик каби юксак фазилатларни қарор топтириш ҳамда бой маданий меросимизни асраб, уни келажак авлодларга етказишга хизмат қилади.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА