Бухорода давлат стипендиялари учун талабгорлар тест синовларида қатнашди
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига талабгорлар учун танловнинг республика босқичи доирасида махсус тест синовлари ўтказилди.
2026/2027 ўқув йили учун ташкил этилган танлов доирасида бакалавриат ва магистратура босқичи талабгорлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биносида тест топширди.
Синовлар давомида талабгорларнинг Ўзбекистон тарихи, ахборот технологиялари ва хорижий тил бўйича билимлари баҳоланди. Унда жами 71 нафар талабгор иштирок этди.
[gallery-31870]
Иштирокчиларга 100 та тест топшириғини бажариш ва жавоблар варақасини тўлдириш учун 3 соат 20 дақиқа вақт ажратилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА