Бухоро юрт полвонларини жамламоқда
Жорий йилнинг 3-6 декабрь кунлари Бухоро шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Бугун, 3 декабрь куни мусобақа олдидан ҳакамлар ва баҳсларда иштирок этаётган жамоа вакиллари учун мандат комиссияси йиғилиши ўтказилади. Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, баҳслар жамоавий ва яккалик беллашувлари тарзда бўлиб ўтади.
Кубок мусобақасининг дастурига биноан ҳар бир жамоа таркиби 9 нафар спортчидан иборат. 5 нафар эркак, 4 нафар аёл курашчи.
Ўзбекистон кубоги баҳсларида эркаклар 60, 66, 73, 90 ва +90 килограмм вазн тоифаларида беллашса, хотин-қизлар 57 кг, 63 кг, 70 кг ва +70 кг вазнда гиламга чиқишади.
Мусобақа 6 декабрга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА