Бурятияда ишчиларни қор кўчкиси босиб қолди
Бурятиядаги конда юз берган қор кўчкиси остида олти ишчи қолиб кетди. Уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Таъкидланишича, “Ирокинда” конида кўчки содир бўлган вақтда у ерда тўққиз ишчи йўлни тозалаётган бўлган.
Бурятия Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, уч киши кўчки содир бўлаётган пайт ҳудуддан узоқлашишга муваффақ бўлган. Яна олти киши қор остида қолиб кетган.
Кўчки қоплаган ҳудуд узунлиги 150 метр, эни эса 50 метрни ташкил этади. Қорнинг қалинлиги 3-6 метр эканлиги айтилмоқда. Воқеа жойида бешта махсус техника жалб қилинган ҳолда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА