Бугун туғилган кун — Нормат Турсунов
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг таваллуд топган куни. Нормат Тўлқинович 1972 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида таваллуд топган.
Фаолияти давомида Тошкент шаҳри Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ бош инспектори, Назоратни амалга ошириш шўбаси бошлиғи, Тошкент шаҳри давлат солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори-бўлим бошлиғи ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси Бевосита солиқлар бошқармаси Қўшилган қиймат солиғи бўлими бошлиғи, мониторинг бошқармаси Билвосита солиқлар бўлими бошлиғи, Акциз ва қўшилган қиймат солиқлари тушумларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифаларида меҳнат қилган.
2021 йилдан буён Навоий вилояти ҳокими вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
ЎзА