Бугун туғилган кун – Аҳмаджон Мелибоев
“Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Аҳмаджон Мелибоев 1946 йил 23 мартда туғилган.
Аҳмаджон Мелибоев 1974 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Журналистика факультетини тугатган. Меҳнат фаолиятини ёшлар газетасида бошлаган. Кейинчалик Ёшлар нашриётида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида сиёсий шарҳловчилик қилган.
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида кўп йиллар бош муҳаррир бўлиб ишлади. 2000-2004 йиллари Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, маслаҳатчининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2018 йилнинг май ойидан эътиборан “Жаҳон адабиёти” журналига раҳбарлик қилмоқда.
Аҳмаджон Мелибоевнинг “Бир заминда яшаймиз”, “Умидли дунё”, “Ёлғиз яшаб бўлмайди”, “Ҳуштакни ким чалади?”, “Умр учар юлдуз”, “Торнинг чўмичдан фарқи”, “Сувора соғинчи”, “Қирқ бешинчи бекат”, “Қабоҳат тўри”, “Ризқ дарахти”, “Ўзингни ўзинг бошла”номли публицистик тўпламлари, “Ўнғор эртаклари”, “Сафед Булон ҳикоялари” номли насрий асарлари эълон қилинган.
Ижодкор 2018 йил Олий ўқув юртлари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Энг яхши педагог” республика танлови ҳамда 2019 йил “Олтин қалам” танловида ғолиб бўлган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!