Бугун туғилган кун
Ёзувчи, журналист, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йил 8 январда Тошкентда туғилган.
8 январь
Ёзувчи, журналист, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йил 8 январда Тошкентда туғилган.
Хуршид Дўстмуҳаммад 1973 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тугатган.
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон “Фан” нашриётида бошлади. “Фан ва турмуш” журналида, “Қишлоқ ҳаёти” газетасида ишлади. Шунингдек, “Ёш куч” журналида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир, “Ҳуррият” газетасида бош муҳаррир, “Ўзбекистон матбуоти” журналида бош муҳаррир, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасида ҳамраис сифатида фаолият кўрсатди. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети талабалари Хуршид Дўстмуҳаммад сабоқларини олиб келмоқда.
Адибнинг дастлабки ҳикояси 1981 йили “Гулистон” журналида, “Нигоҳ” номли биринчи қиссаси эса 1987 йили “Ёшлик” журналида эълон қилинди. “Ҳовли этагидаги уй” номли биринчи китоби 1989 йили нашр этилди. Шундан сўнг унинг “Паноҳ”, “ Оромкурси”, “Сўроқ”, “Соф ўзбекча қотиллик” қиссалари, “Бозор” романи ва ўнлаб ҳикоялари чоп этилди. Адибнинг “ Жажман” китобидан бир неча қиссалари қатори “Маҳзуна”, “ Жажман”, “Ибн Муғанний”, “Кўз қорачиғидаги уй” сингари ҳикоялар ҳам жой олган.
Хуршид Дўстмуҳаммаднинг меҳнат ва ижодий фаолияти давлатимиз томонидан юқори баҳоланиб, “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!