Божхона постлари фаолияти ўрганилди
Ўзбекистон Экспортчилар уюшмасининг Навоий вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Сардор Ғаффоров бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятдаги божхона постлари фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон Экспортчилар уюшмасининг Навоий вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Сардор Ғаффоров бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятдаги божхона постлари фаолияти билан танишди.
Тадбир жараёнида экспорт фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига божхона йўналишида берилаётган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди. Бу борада «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги божхона хизматида экспортчилар учун яратилган шароит ва имкониятлар, мазкур жараённинг бориши кўздан кечирилди. Ишчи гуруҳ ҳамда экспортчи тадбиркорлар иштирокидаги суҳбатда қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

