Бўстонлиқда электр таъминоти яхшиланмоқда
Кейинги йилларда мамлакатимизда энергия манбаларини кўпайтириш ва улардан тежаб фойдаланиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Бўстонлиқ тумани аҳолисига ҳам қулайлик яратиш мақсадида бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Айниқса, баҳаво тоғли ҳудудда туризмни кенг ривожлантириш учун узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб бериш энг долзарб масала ҳисобланади.

Шу кунга қадар бу ерда катта кўламдаги ишлар амалга оширилиб, тоғли туманнинг сўлим маҳаллаларида электр энергияси тармоқларини реконструкция ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ёғоч таянчлар янги темир-бетон устунларга, эскирган симлар замонавий турдаги СИП ўтказгичларга алмаштирилмоқда.

Хусусан, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва истеъмолчиларни электр энергияси билан сифатли таъминлаш мақсадида жойлардаги жами 36 та трансформатор пункти, 146,74 километр ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди. Айниқса, Навобод, Барраж, Қоронқул, Талпин, Хумсон ва Қоронқул каби маҳаллаларда зарур ишлар амалга оширилди.


Бу каби чора-тадбирлар учун мутасаддиларга барча зарур ускуналар ўз муддатларида етказиб берилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур ишлар натижасида ушбу ҳудуд аҳолиси сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминланишига эришилади.
<iframe width="992" height="558" src="https://www.youtube.com/embed/NtpP7DEDwJg" title="Boʻstonliqda elektr taʼminoti yaxshilanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Мусаев, ЎзА мухбири