Бош вазир ўринбосари Хоразмда ўрганишлар олиб борди
Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилнозахон Каттахонова Хоразм вилоятида бўлиб, соҳада тизимни янада ривожлантириш ва аёлларни қўллаб-қувватлаш йўналишларида қатор амалий учрашувлар ўтказди.
Хусусан, Қўшкўпир туманидаги маҳаллалар еттилиги ва хотин-қизлар фаоллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Асосий эътибор — тизимни янада ривожлантириш ҳамда фаолларнинг ваколатларини оширишга қаратилди. Шунингдек, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш ва аёлларга кўмаклашиш бўйича уларнинг манфаатли таклифлари тингланди.


Ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад ҳар бир хотин-қизнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг интилишларини тўлақонли қўллаб-қувватлаш учун аниқ ечим ва натижаларга эришишдир.

Қўшкўпир тумандаги йиғилишдан сўнг, Хонқа туманидаги маҳаллалардаги оилалар билан учрашиб, аёллар билан мулоқотда бўлди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири