Жиззах вилояти Дўстлик туманида жойлашган оилавий МТТларининг бирида тарбияланувчи вафот этган. Ушбу мудҳиш ҳолат юзасидан Мактабгача таълим агентлиги қуйидагиларни маълум қилди:

– Мазкур оилавий мактабгача таълим ташкилоти ЯТТ М.Ф. номида бўлиб, 2020 йил 3 декабрда ташкил топган. 2020 йил 3 декабрдан 2023 йил апрель ойигача 25 қувват билан фаолият олиб борган. 2023 йил 12 апрелдан қўшимча келишув билан битим муддати узайтирилган. Ушбу битимга асосан МТТ қуввати 18 ўрин деб белгиланган. Жорий йилнинг 15 февраль ҳолатига BBIT.uz тизимидаги бола сони 18 нафарни ташкил этади. 2024 йил 15 февраль куни МТТда вафот этган Б.П. ташкилотга қатновчи болалар рўйхатига киритилмаган, яъни ноқонуний тартибда қатнаган. 

Мактабгача таълим агентлиги ўз фаолияти давомида мунтазам равишда МТТ ташкил этаётган тадбиркорларни ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаслиги юзасидан огоҳлантириб келмоқда. 

Ҳурматли тадбиркорлар! Оилавий МТТ ташкил этиб, ноқонуний йўл билан даромад топишни эмас, болалар таълим-тарбиясига ҳисса қўшишни мақсад қилинг. Акс ҳолда, қонун олдида, албатта, жавоб бериш муқаррар. Унутманг, ҳар бир тарбияланувчининг МТТда ўтказаётган вақти сизнинг елкангизга улкан масъулият юклайди. 

Ноқонуний фаолият олиб борган тадбиркорлар билан Мактабгача таълим агентлиги томонидан шартнома бекор қилинишини маълум қиламиз, – дейилади Мактабгача таълим агентлиги билдирган муносабатда. 

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғча тарбияланувчисининг вафоти юзасидан муносабат билдирилди