“Бирмиз. Қўлни қўлга берамиз!”
Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдонда Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси томонидан оммавий тарғибот тадбири ўтказилди.
Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдонда Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси томонидан оммавий тарғибот тадбири ўтказилди.
“Бирмиз. Қўлни қўлга берамиз!” шиори остида шоу тарзида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси марказий ва вилоят кенгашлари фаоллари, партия фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, спорт усталари, ҳарбий қисм аскарлари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўн мингдан ортиқ партия хайрихоҳлари жам бўлган тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров партия халққа таяниб, уларнинг ишончини оқлаши лозимлигини таъкидлади. Партиянинг “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари“ даъват этадиган улуғвор ғоялари асосида бирлашишга, мамлакатни ривожлантириш йўлида улкан ташаббусларни илгари суришга чақирди.
Таъкидлаш жоизки, тарғибот тадбирлари орқали сайловда фаол иштирок этишга интилаётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Таниқли санъаткорлар иштирок этган оммавий тарғибот тадбири давомида майдон узра партиянинг мадҳияси янгради. Барча иштирокчилар “Бирмиз. Қўлни қўлга берамиз!” дея кўкка мағрур кўтарилган байроқлар остида партия мадҳиясига жўр бўлди.




