Бельгияда ўзбек чавандози зафар қучди
Айни кунларда Бельгияда от спортининг конкур йўналиши бўйича давом этаётган халқаро турнирда ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев ғалабага эришди.
Бельгиянинг Опглаббек шаҳрида жойлашган “Сентоwер Парк” клубида ўтаётган мусобақада ёш чавандозимиз Абдураҳмон Абдуллаев CСИЖ Гран-при (140 см тўсиқ баландлиги) дастурида муваффақиятли иштирок этди.
У “Авелино Де Кросс” лақабли отда энг юқори натижани қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Муросасиз баҳслар натижасига кўра, истеъдодли спортчимиздан кейинги ўринни британиялик Клаудия Мор қўлга киритган бўлса, кучли учликка чехиялик Оливер Писарик якун ясади.
Т. Рўзиев, ЎзА